Эртага Ўзбекистонда U20 Осиё кубоги старт олади.
Турнирнинг аҳамияти ва яқинда ўтган U23 Осиё кубогидан устунлиги шундаки, унда яримфиналга чиққан тўртта жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Учрашувлар 4 стадион, яъни Бунёдкор, ЖАР, Локомотив ва Фарғонадаги Истиқлолда ўтади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини турнирга тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров тайёрламоқда.
Очилиш учрашуви ертага 19:00 да Бунёдкорда Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Мухлислар трибуналарда ажойиб атмосфера юзага келтиришини кутиб қоламиз.