12 сентябр куни Андижон шахрида ЎФАнинг "Д" лицензияси учун тренерлик курсларига старт берилди. Ушбу курсда инструкторлик вазифасини ЎФА инструктори Шерзод Раимжонов бажармоқда. Унга координатор сифатида Лочин Гулдаев ёрдам бермоқда. Мазкур курсларда 18 нафар мураббий қатнашмоқда, улар орасида Июрохим Отахонов, Расул Рахионов, Артур Маматказин каби машхур футболчилар хам бор. Мазкур ўқув курси 7 кун давом этади.
Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади. Ушбу ўқув курси 18 сентябрга қадар давом этади. Айтиб ўтиш лозим, имтихонларни муваффаққиятли топширган тренерлар 3 йиллик "Д" лицензиясини қўлга киритадилар.