Термиз шахрида 18 сентябр куни ЎФАнинг "Д" лицензияси учун тренерлик курсларига старт берилди. Ушбу курсда инструкторлик вазифасини ЎФА инструктори Абдумажит Таиров бажармоқда. Унга координатор сифатида Бахриддин Бахоров ассистентлик қилмоқда. Мазкур курсларда 18 нафар мураббий қатнашмоқда, улар орасида Нозим Норов, Маъсуд Тоиров, Элдор Бойматов каби машхур футболчилар хам бор. Мазкур ўқув курси 7 кун давом этади.
Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади. Ушбу ўқув курси 24 сентябрга қадар давом этади. Айтиб ўтиш лозим, имтихонларни муваффаққиятли топширган тренерлар 3 йиллик "Д" лицензиясини қўлга киритадилар.