Самарканд шахрида 19 сентябр куни ЎФАнинг "Д" лицензияси учун тренерлик курсларига старт берилди. Ушбу курсда инструкторлик вазифасини ЎФА инструктори Фаррух Хамроев бажармоқда. Унга координатор сифатида Музаффар Исматов ассистентлик қилмоқда. Мазкур курсларда 18 нафар мураббий қатнашмоқда, улар орасида Хамдам Рахманов, Гайрат Хамидов, Убайдулло Набиев каби машхур футболчилар хам бор. Мазкур ўқув курси 7 кун давом этади.
Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади. Ушбу ўқув курси 25 сентябрга қадар давом этади. Айтиб ўтиш лозим, имтихонларни муваффаққиятли топширган тренерлар 3 йиллик "Д" лицензиясини қўлга киритадилар.