25-сентябр куни Самаркандда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бошланди. Мазкур курсга интсруктор сифатида АФК ва ЎФА инструктори Усмон Тошев ишламоқда. Унга Хамидов Гайрат ассистентлик қилмоқда. Ўқув курслари назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.
"С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курсларида 20 нафар мураббий таълим оляпти. Улар орасида Сухроб Хакназаров, Мухаммад Раджабов каби собиқ машхур футболчилар бор. Ўқув курслари икки модулдан иборат бўлиб, биринчи модул 30 сентябр куни якунига етади. Иккинчи модул эса ноябр ойидан бошланиши режалаштирилган.
Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийлар 3 йилга мўлжалланган ЎФАнинг мурабийлик бўйича "С" лицензиясини қўлга киритишади.