1-июл куни Тошкентда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бошланди. Мазкур курсга интсруктор сифатида Шамил Исеев ишламоқда. Унга Даврон Кудратуллаев ассистентлик қилмоқда. Ўқув курслари назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.
"С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курсларида 20 нафар мураббий таълим оляпти. Улар орасида Игнатий Нестеров, Садриддин Абдуллаев, Акмал Рустамов каби собиқ машхур футболчилар бор. Ўқув курслари икки модулдан иборат бўлиб, биринчи модул 7 июл куни якунига етади. Иккинчи модул эса 20-июл дан бошланиши режалаштирилган.
Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийлар 3 йилга мўлжалланган ЎФАнинг мурабийлик бўйича "С" лицензиясини қўлга киритишади.
Тренерлар рўйхати
Отажонов Нодир |
Тагаев Кахрамон |
Болтаев Одил |
Хасанбеков Алишер |
Муталибов Гулом |
Холматов Ислом |
Рустамов Акмал |
Абдурахимов Абдулазиз |
Раззоков Жасур |
Нестеров Игнатий |
Жураев Мавлон |
Сайфиддинов Баходир |
Нурматов Акмал |
Снетков Артем |
Туланова Дилором |
Тожиев Камолиддин |
Давлетмуратов Даврон |
Тошматов Мурод |
Абдуллаев Садриддин |
Марифалиев Акбар |