5 сентябр куни Тошкент вилоятининг Янгиюл тумани футбол махорат мактаби биносида "Д" лицензияси учун ЎФАнинг тренерлик курсларига старт берилди. Инструкторлик вазифасини ЎФА инструктори Бахром Умаров бажармоқда. Унга координатор сифатида Даулетбай Джалимов ёрдам бермоқда. Мазкур курсларда 18 нафар мураббий қатнашмоқда. Улар орасида Мадаминов Қудрат, Тулаганов Бунёд, Снеткова Дарья каби мураббийлар хам бор. Мазкур ўқув курси 7 кун давом этади.
Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади. Ушбу ўқув курси 11 сентябрга қадар давом этади. Айтиб ўтиш лозим, имтихонларни муваффаққиятли топширган тренерлар 3 йиллик "Д" лицензиясини қўлга киритадилар.