3-марткуни Тошкент шахрида ОФК нинг В сертификати учун халқаро тренерлик курси бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти. Мазкур ўқув курслари 7 мартга қадар давом этади.