Тошкент шахрида 25 ноябр куни ЎФА нинг "Д" лицензияси учун тренерлик курсларига старт берилди. Ушбу курсда инструкторлик вазифасини ЎФА инструктори Арсланов Юрий бажармоқда. Унга координатор сифатида Даврон Кудратуллаев ассистентлик қилмоқда. Мазкур курсларда 18 нафар мураббий қатнашмоқда. Мазкур ўқув курси 7 кун давом этади.
Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади. Ушбу ўқув курси 2 декабрга қадар давом этади. Айтиб ўтиш лозим, имтихонларни муваффаққиятли топширган тренерлар 3 йиллик "Д" лицензиясини қўлга киритадилар.