22 феврал куни Тошкент шахрида ОФК нинг В сертификати учун халқаро тренерлик курси бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти. Мазкур ўқув курслари 28 февралга қадар давом этади.