Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ўзбек футболини ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирларни амалга оширмоқда, шу қаторда мамлакатда мураббийлар савияси ва сифатини оширмоқда. 2-сентябр куни "Бунёдкор" академиясида "В" дипломи дастури бўйича ОФК халқаро мураббийлик курсларининг иккинчи модули бошланди. Ўқув курсларида 24 мураббий иштирок этмоқда, жумладан Ислом Иномов, Бахриддин Амонов, Кристина Чунакова ва бошқалар. Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Ахмедов олиб бормоқда. Ўқув курси назарий ва амалий дарсларни ўз ичига олади. Иккинчи модул жорий йилнинг 6 сентябрига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, "В" ўқув курслари 4 модулдан иборат. Модуллар орасидаги танаффус бир ойни ташкил қилади, шу вақт ичида мураббийлар топшириқларни мустақил бажаришлари керак.