Тошентда ОФКнинг "B" дипломи бўйича ўқув курслари иккинчи модули бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, бугун Тошкент шаҳридаги "Чиғатой" спорт базасида "B" дипломи учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари иккинчи модули бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. Улар орасида Гулом Халимтоев, Алишер Холиков, Расул Хаитов каби таниқли мутахассислар бор. Мазкур ўқув курсларининг биринчи модули жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтганди.
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев олиб бормоқда. Унга Даврон Кудратуллаев ёрдам беряпти.
Мазкур ўқув курслари 4 модулдан иборат бўлади. Модуллар орасида бир ой танаффус қилиниб, бу вақтда мураббийлар мустақил равишда берилган топшириқларни бажаришлари керак бўлади.