Тошкентда ЎФА нинг "С" лицензияси бўйича иккинчи модули бошланди. Эслатиб ўтамиз биринчи модули 1-июлдан 7-июлга қадар давом этганди. Ушбу ўқув курсида тренерларнинг амалий-назарий билимларини ошириш, келажакда профессионал тренер бўлиб етишларига ёрдам берувчи малакали интсрукторлар жалб этилган.
20 август куни "Миллий" стадионида ЎФА қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида (ФМТМ) "С" лицензиясининг иккинчи модулига старт берилди. Ушбу ўқув курси 26 июлга қадар давом этади.