25-сентябр куни Тошкентда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бошланди. Мазкур курсга интсруктор сифатида ЎФА инструктори Шамил Исеев ишламоқда. Унга Умиджон Хатамов ассистентлик қилмоқда. Ўқув курслари назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.
"С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курсларида 20 нафар мураббий таълим оляпти. Улар орасида Марат Бикмаев, Акмал Холматов, Мурод Зухуров, Тимур Джураев каби машхур футболчилар бор. Ўқув курслари икки модулдан иборат бўлиб, биринчи модул 8 ноябрь куни якунига етади. Иккинчи модул эса декабр ойидан бошланиши режалаштирилган.
Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийлар 3 йилга мўлжалланган ЎФАнинг мурабийлик бўйича "С" лицензиясини қўлга киритишади.