Бугун 27 май куни Тошкент шаҳридаги "Чиғатой" спорт базасида "B" дипломи учун ОФКнинг халқаро тренерлик курсларига старт берилди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. Улар орасида Ибрагимов Икром, Фезазиев Дилявер, Галимов Шакир каби таниқли мутахассислар бор. Мазкур ўқув курсларининг иккинчи модули жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтганди.
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Ахмедов олиб бормоқда. Унга Даврон Кудратуллаев ёрдам беряпти.
Мазкур ўқув курслари 4 модулдан иборат бўлади. Модуллар орасида бир ой танаффус қилиниб, бу вақтда мураббийлар мустақил равишда берилган топшириқларни бажаришлари керак бўлади.